Ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 18 даражагача кўтарилади


Жорий ҳафтада Республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +18 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Гидрометеорология марказидан маълум қилишларича, 7-8 январь кунлари республика бўйлаб ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади.
9-10 январь кунлари ёғингарчиликлар кутилмайди. Кечаси ҳарорат 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади. Баъзи ҳудудларда ҳарорат +18 даражага етиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчиликлар кузатилади, ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













