Навоийда МЧЖ раҳбарини 41 млн сўмга «ухлатган» бошқа бир МЧЖ раҳбари ушланди

Навоийда МЧЖ раҳбарини 41 млн сўмга «ухлатган» бошқа бир МЧЖ раҳбари ушланди
Навоийда уй олиб бераман деб, 41 миллион сўм пулларни олган шахс ушланди.
2020 йилнинг 2 март куни 1989 йилда туғилган, Кармана тумани Варқ МФЙда яшовчи, МЧЖ раҳбари С.Д. ариза билан мурожаат қилган, деб ёзмоқда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.

У таниши, 1972 йилда туғилган, Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи, МЧЖ раҳбари Б.Р. ўзининг ишончига кириб, 2018 йилнинг 13 апрель куни, Навоий шаҳар Спутник қўрғонидан 1 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, жами 41 миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан тўпланган жиноят иши қўзғатилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.