
2025 йил 1 декабрь куни, 77 ёшли стример Ольга Ивановна, i_olga тахаллуси билан танилган, халқаро NNYS мукофотининг “Йилнинг энг яхши ўйин лаҳзаси” номинациясига киритилди. Номзодлар рўйхатига унинг Counter-Strike 2 ўйинидаги Dust 2 харитасида рақиб жамоани ёлғиз мағлуб этган эпизоди асосида киритилган.
Ушбу лаҳза ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, CS бўйича махсус сабреддитда юқори ўринга кўтарилди ва халқаро ўйин ОАВининг эътиборини тортди. Ольга Ивановна 2021 йилда нафақада зерикиб қолганини айтиб, стриминг фаолиятини бошлаган.
Ҳозирда унинг Twitch платформасидаги i_olga канали 245 мингдан ортиқ обуначига эга. CS2дан ташқари, у мунтазам равишда Minecraft, Diablo II, Atomic Heart ва бошқа ўйинларни ҳам ўйнайди.
NNYS мукофоти ғолиблари кейинчалик эълон қилинади; мазкур номинация халқаро ҳайъат томонидан йилнинг энг ёрқин ўйин эпизодларига берилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.