date

Трамп: Эронга янги раҳбарият керак бўлиб қолди

Трамп: Эронга янги раҳбарият керак бўлиб қолди

АҚШ президенти Доналд Трамп Politico нашрига берган интервьюсида Эронда ҳокимиятни янгилаш вақти келганини билдирди. У Эрон раҳбарини кескин танқид қилиб, уни “касал” деб атади ҳамда мамлакатдаги оғир аҳволни самарасиз бошқарув оқибати сифатида баҳолади.

Трампнинг сўзларига кўра, нотўғри сиёсат ва заиф раҳбарлик туфайли Эрон бугун дунёдаги энг нофаровон давлатлардан бирига айланган. У мавжуд бошқарув тизими Эрон халқининг фаровон ҳаёт кечиришига тўсқинлик қилаётганини таъкидлади.

Нашр маълум қилишича, мазкур баёнотлар Эрон олий раҳбари Али Хаменаи номидан X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида жойланган танқидий постлар ортидан айтилган. Ушбу постларда Доналд Трамп Эрон халқига етказилган қурбонлар ва вайронагарчилик учун айбдор сифатида кўрсатилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп: Эронга янги раҳбарият керак бўлиб қолди