Ravon бренди Туркманистонда йил охиригача тақдим этилади

Ravon бренди Туркманистонда йил охиригача тақдим этилади
Ravon бренди Туркманистонда йил охиригача тақдим этилади

GM Uzbekistan компанияси Туркманистон ва Озарбайжон билан Ravon автомобилларини етказиб беришни бошлаш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Таъкидланишича, янги савдо белгиси Ашхободда жорий йил охиригача тақдим этилади.

«Ихчам ва арзон Ravon автомобиллари GM Uzbekistan заводи конвейеридан чиқади. Компания МДҲ мамлакатларида дилерлар тармоғини яратмоқда», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan компанияси 30 сентябрда Беларусда Ravon бренди тақдимотини ўтказди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.