Тошкентда икки автобус иштирокида авария юз берди

Тошкентда икки автобус иштирокида авария юз берди
Тошкентда икки автобус иштирокида авария юз берди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги автобус шохбекатида 16 апрель, пайшанба куни икки автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

12news.uz’нинг ЙТҲ гувоҳларининг сўзларига асосланиб хабар беришича, авария тонг соат 7:33да содир бўлган.

“50-автобус қайрилаётганида, 88-автобус келиб уни ён томондан урди. 50-автобус ҳайдовчиси бошидан жиддий жароҳат олиб, шикастланди, Mercedes русумидаги 88-автобус ҳайдовчиси оёғидан енгил жароҳат олди”, – деди ҳодиса гувоҳи.

Қайд этишларича, Isuzu русумидаги 50-автобус ҳайдовчиси хушидан кетган ва “қўрқинчли даражада талвасага тушиб қолган”. Унга имкони борича дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага жўнатилган.

Манба: www.kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.