Ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди

Ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди

2025 йил 15 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 642-сонли қарори қабул қилиниб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим жараёнини рақамлаштиришга оид янги тартиб жорий этилди.

Қарорга асосан, ўқув ташкилотларида таълимни муваффақиятли якунлаб, имтиҳонлардан ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомаси асосида ягона намунадаги электрон гувоҳнома тақдим этилади.

Ушбу гувоҳномалар \"e-avtota’lim.uz\" ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар ўтказувчи тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади. Электрон гувоҳнома учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.