360 от кучи ва 1400 км масофа: Янги Эхеед RX 2027 сотувга чиқди

Хитой бозорида Эхеед RX моделининг 2027-йилги янгиланган версияси расман сотувга чиқди. Премиум кроссовер Глобал Эдитион 120, Глобал Эдитион 400Т ва Яое Эдитион каби уч хил комплектацияда дебют қилди. Харидорларга анъанавий ички ёнув двигатели ҳамда К-ДМ гибрид тизими орасидан танлаш имконияти тақдим этилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Автомобилнинг расмий нархи 137 900 дан 152 900 юангача (тахминан 19 000 – 21 000 доллар) этиб белгиланган. Бироқ сотувларнинг илк босқичида махсус чегирмали таклиф амал қилмоқда, унга кўра кроссоверни 124 900 юандан бошлаб харид қилиш мумкин. Эхеед RX 2027 ўлчамлари 4781 х 1920 х 1671 мм ни, ғилдираклар базаси эса 2815 мм ни ташкил этади.
Кроссовер салони юқори сифатли юmsҳоқ материаллар, жумладан, заmsҳали шифт ва Наппа териси билан қопланган ўриндиқлар билан жиҳозланган. Олд ўриндиқлар вентиляция, иситиш ва массаж функцияларига эга. Шунингдек, автомобилда шовқин изоляциясини яхшиловчи икки қаватли ён ойналар ва 256 хил рангли атмосфера ёритгичи мавжуд.
Гибрид версия (К-ДМ) 1,5 литрли турбо двигател ва электромотор ёрдамида умумий 360 от кучи ҳамда 530 Н·м айлантирувчи момент ҳосил қилади. Фақат электр режимида 120 км, тўлиқ бак билан эса 1400 км дан ортиқ масофа босиб ўтиш мумкин. Бензинли вариант эса 2,0 литрли ТГДИ мотор (261 от кучи) ва 7 поғонали роботлашган узатмалар қутиси билан таъминланган.













