Toyota заводлари улгурмаяпти: Компания илк бор Тайвандан Япония учун машина импорт қилади

Toyota заводлари улгурмаяпти: Компания илк бор Тайвандан Япония учун машина импорт қилади

Toyota компанияси Япония ички бозори учун мўлжалланган асосий енгил автомобилларини Тайванда ишлаб чиқаришни бошлайди. Бунинг учун у ерда махсус ишлаб чиқариш линияси ташкил этилиб, тайёр маҳсулотларни Японияга экспорт қилиш жорий йилнинг октябрь ойидан йўлга қўйилади. Бу Toyota тарихида ўзининг асосий моделлари учун хорижда линия очиб, уларни яна ортга, Японияга қайта импорт қилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тайванда ишлаб чиқариладиган янги моделлар — бир-бирига яқин бўлган Ноаҳ ва Вохй минивенларидир. Ушбу моделларнинг ҳар бири Японияда йилига 70 000 дан 80 000 донагача сотилади ва бренднинг энг харидоргир автомобиллари сирасига киради. Ҳозирда ушбу машиналарга талаб жуда юқори бўлиб, етказиб бериш муддати баъзан бир йилдан ошиб кетмоқда, ҳатто буюртмалар бекор қилиниши ҳолатлари ҳам кузатилган.

Toyota раҳбарияти Тайваннинг шимолий қисмидаги қўшма корхонада янги инвестициялар ва мавжуд ускуналарни модернизация қилиш ҳисобига йилига 100 000 дона автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳажм Ноаҳ ва Вохй моделларининг Япониядаги умумий савдосининг деярли 70 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, Япониянинг ўзидаги заводлар ҳам тўлиқ қувватда ишлашда давом этади.

Компания президенти ҳозирги етказиб беришдаги узилишларни "ғайритабиий ва инқирозли ҳолат" деб атади. Унинг фикрича, узоқ кутилиш муддати мижозларнинг бошқа автоишлаб чиқарувчиларга ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳозирда Toyota Япония енгил автомобиллар бозорининг 50 фоиздан ортиғини эгаллаб турибди ва 2025-йилга бориб мамлакат ичида 3,27 миллион дона автомобил ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Honda компанияси ҳам электромобилларни хориждан Японияга қайта импорт қилиш амалиётини қўллаган биринчи япон бренди бўлган эди. Toyota ҳам ушбу стратегия орқали ички бозордаги тақчилликни юmsҳатишга умид қилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.