Brabus жаҳондаги энг тез ва кучли Mercedes-Benz кабриолетини тақдим этди

Brabus жаҳондаги энг тез ва кучли Mercedes-Benz кабриолетини тақдим этди
Германиянинг Brabus ательеси янги лойиҳаси — 900 от кучига эга очиқ Mercedes-Benz S-Class’ни тақдим этди. Компания вакиллари уни жаҳондаги энг тезкор ва кучли кабриолет деб атамоқда. Автомобилнинг оммавий дебюти сентябрь ойининг ўрталарида Франкфуртдаги моторшоуда бўлиб ўтади, деб хабар беради Daryo нашри.

Mercedes-Benz S 65 негизида қурилган янги машина 12 цилиндрли битурбо мотор билан жиҳозланган бўлиб, унинг ҳажми 6,0 литрдан 6,3 литрга кўпайтирилган.
Brabus жаҳондаги энг тез ва кучли Mercedes-Benz кабриолетини тақдим этди
Автомобиль модификация қилинган етти поғонали автомат ўтказмалар қутисига ҳамда Brabus’га хос юқори ишқаланишли орқа дифференсиалга эга бўлди.
Brabus жаҳондаги энг тез ва кучли Mercedes-Benz кабриолетини тақдим этди
Агрегат қуввати 270 от кучига ўсди.
Brabus жаҳондаги энг тез ва кучли Mercedes-Benz кабриолетини тақдим этди
Орқа узатмали кабриолет 100 километр/соат тезликка чиқиши учун 3,9 секунд сарфланади. Бу оддий Mercedes-AMG S 65 Cabriolet’дан бироз тезроқ. Максимал тезлик 350 километр/соатга тенг.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.