Brabus дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолетни яратди

Brabus дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолетни яратди
Германиянинг Brabus ателеси ўзининг янги лойиҳасини — компанияда дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолети дея таърифланаётган 900 кучга эга Mercedes-Benz S-Class’ини тақдим этди. Автоулов сентябрь ойининг ўрталарида Франкфуртда бўлиб ўтадиган моторшоуида намойиш этилади, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Brabus дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолетни яратди
Янгилик Mercedes S65 базаси асосида яратилган бўлиб, ҳажми 6,0 литрдан 6,3 литрга қадар кўтарилган ўн икки цилиндрли битурбо мотор билан жиҳозланган.
Brabus дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолетни яратди
Автомобильга модификация қилинган етти поғонали узатмалар қутиси ва ишқаланишнинг блокировкаси 40 фоизга қадар кўтарилган Brabus’нинг орқа дифференсиали ўрнатилган.
Brabus дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолетни яратди
Агрегат қуввати 270 от кучига тенг бўлиб, максимал айланишлар моменти 1500 Нм.ни ташкил этади.
Brabus дунёдаги энг кучли ва тезкор кабриолетни яратди
Нолдан юз километр тезликка 3,9 сонияда чиқади, бу стандарт Mercedes-AMG S 65 Cabriolet’дан 0,2 сонияга тезроқ демакдир. Максимал тезлиги эса соатига 350 километрга тенг.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.