Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza чиқиши рад этилди

Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza чиқиши рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Uzauto Motors компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши тўхтатилаётган Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza автомобили ишлаб чиқарилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Kun.uz мухбири айни савол билан Ўзбекистон автосаноат вакилларига мурожаат қилди.

Маълум қилишларича, Uzauto Motors компанияси томонидан яқин орада Chevrolet Cobalt ўрнига Chevrolet Monza автомобилини ишлаб чиқариш режалаштирилмаяпти.

Шу билан бирга, таъкидланишича, томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, ишлаб чиқариш сири бўлганлиги сабабли Cobalt седанини ишлаб чиқариш тўхтатилгач, унинг линиясида қандай автомобиль ишлаб чиқарилишига ойдинлик киритиш имкони мавжуд эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.