Тошкентда эркаклар сони аёллардан камайиб бормоқда

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар аёл ҳисобига ўртача 1 015 нафар эркак тўғри келмоқда. Бироқ Тошкент шаҳри республикада эркаклар миқдори аёллардан кам бўлган ягона ҳудуд сифатида қайд этилди.
Ҳудудлар кесимидаги статистик маълумотларга кўра, ҳар 1000 нафар аёлга тўғри келадиган эркаклар сони қуйидагича:
— Наманган вилояти — 1 034 нафар (энг юқори кўрсаткич);
— Қашқадарё вилояти — 1 029 нафар;
— Андижон вилояти — 1 027 нафар;
— Навоий вилояти — 1 026 нафар;
— Сурхондарё вилояти — 1 025 нафар;
— Жиззах ва Фарғона вилоятлари — 1 019 нафар;
— Самарқанд вилояти — 1 016 нафар;
— Қорақалпоғистон Республикаси — 1 010 нафар;
— Сирдарё вилояти — 1 009 нафар;
— Тошкент вилояти — 1 008 нафар;
— Бухоро вилояти — 1 006 нафар;
— Хоразм вилояти — 1 004 нафар;
— Тошкент шаҳри — 966 нафар (энг паст кўрсаткич).
Статистик маълумотларга қараганда, пойтахтда аёллар сони эркакларга нисбатан анча кўп экани кузатилмоқда.













