Ўзбекистонликлар «иномарка»ларга харажатларни кўпайтиришда давом этмоқда

Ўзбекистонликлар «иномарка»ларга харажатларни кўпайтиришда давом этмоқда
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 257,6 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган. Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,3 фоизга кўпдир.

Умуман олган, ўтган йилга нисбатан ўсиш аста-секин тикланмоқда. Масалан, йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида - 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, августда 72 фоизга қадар кўтарилди, сентябрда эса 74 фоизни ташкил этди.

Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши айнан январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.

Бироқ, 2020 йил 1 январдан импорт қилинадиган қиммат енгил автомобилларга қўлланилган божхона қийматининг 20 фоизи миқдоридаги имтиёзли ставка бекор бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.