Песков Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди

Песков Россияда ҳарбий ҳолат жорий этилиши тўғрисидаги саволга жавоб берди
Фото: Эдуард Корниенко / URA.RU / ТАСС
Россияда ёки мамлакатнинг алоҳида регионларида ҳарбий ҳолат жорий этиш режалаштирилмаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

\"Йўқ, бундай режа йўқ\", - деди Песков журналистларнинг Россия ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этиш режалаштирилгани тўғрисидаги саволига жавобан.

Аввалроқ АҚШ миллий разведкаси раҳбари Аврил Ҳейнс сенатдаги тингловларда Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилиши мумкинлигини айтган.

Россия президенти Владимир Путин 24 февралда Украинада “махсус операция” бошланганини эълон қилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.