Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)

Украинадаги урушнинг саксон бешинчи куни ўтди. Россия Харьков учун жангда мағлуб бўлди — шаҳар тинч ҳаётга қайтмоқда: бомба бошпанаси вазифасини бажарган метро келаси ҳафта шу вақтгача одатдагидек иш бошлаши керак. Киев вилоятида аҳоли ўз уйларини қайта қуришга киришмоқда. Украинада яна икки нафар россиялик ҳарбий устидан суд бошланди — улар Харьков вилоятини артиллериядан ўққа тутганликда айбланмоқда. Meduza 19 май куни уруш зонасидан олинган асосий суратларини жамлади.

Харьков вилояти
Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Харьков метросида сабзавот тўғраётган аёл.
Фото: AP Photo

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Кейинги ҳафта метро одатдагидек ишга тушиши керак. Шаҳарда портлашлар сони камайган бўлса-да, аҳоли метродан ҳамон бомба бошпанаси сифатида фойдаланмоқда.
Фото: AP Photo

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Салтовский туманидаги метро бекатида яшаётган одамлар.
Фото: AFP

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Метрода итни эркалаётган одам.
Фото: AP Photo

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Харьковлик эркак узилиб кетган электр симлари ёнидан ўтмоқда.
Фото: AP Photo

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Харьков яқинидаги Олховка қишлоғида жойлашган қуёш электр станцияси ўққа тутишлар пайтида вайрон бўлди.
Фото: AFP

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Малая Роган қишлоғида вайрон бўлган уйини кўздан кечираётган киши. Уйнинг ёнида ишдан чиқарилган Россия ҳарбий техникаси турибди. Қишлоқ Украина аскарлари томонидан қайтариб олинган.
Фото: Reuters

Днипропетровск вилояти
Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Аёл Великая Костромка қишлоғидаги уйида. Отишма пайтида у уч фарзанди билан уйда қолган.
Фото: AP Photo

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Великая Костромкадаги уйнинг полида болалар чизган расмлар. Отишмада оилага жабр етмаган.
Фото: AP Photo

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Россия бомбардимонидан кейин Болшая Костромка қишлоғидаги уйнинг вайроналари.
Фото: AP Photo

Киев вилояти
Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Мошчун қишлоғида томни таъмирлаётган эркаклар.
Фото: Reuters

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Стоянка қишлоғида ҳудудий мудофаа жангчиларининг ролини ўйнаётган болалар.
Фото: AFP

Урушнинг 85-куни: «Жангчи» болалар, уйларини тиклаётган одамлар (фото)
Ўқ излари қолган турар жой биноси девори ёнидан ўсиб чиққан лола. Мошчун қишлоғи.
Фото: Reuters
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.