Хитойда содир бўлган кучли зилзила оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Хитойда содир бўлган кучли зилзила оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг жануби-ғарбида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши турли даражада жароҳат олди.

Хитой сейсмология маркази (CЕNC) маълумотларига кўра, 1 июнь куни Хитой жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясининг Яан шаҳридаги Лушан туманида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғи 17 километр чуқурликда, шимолий кенглик 30,37 даража ва шарқий узунлик 102,94 даража атрофида жойлашган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати, шифокорлар, полиция ва ҳарбийлар қутқарув ишларини олиб бормоқда, бунга жами 4,5 минг киши жалб этилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.