Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
4 июн куни Россия ва Украина илк бор жасадлар алмашинувини амалга оширди — буни икки томон ҳам тасдиқлади. Донецк областида берилган зарбалар оқибатида йирик ибодатхона ёниб кетди. РФ мудофаа вазирлиги «украин националистлари»ни унга ўт қўйишда айблади, Володимир Зеленский бу ҳудуд россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилгани, улар бу ерда «300 нафар атрофида тинч аҳоли вакиллари, жумладан 60 нафар бола» бўлганини билган ҳолда зарба беришганини айтди. Северодонецк учун оғир жанглар давом этмоқда, шаҳар маъмурияти хабар қилишича, россияликларнинг илгарилаши тўхтатилган, шаҳар ҳамон «украинлар қўлида» қолмоқда.

Қуйида урушнинг сўнгги кунларида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Украинага Норвегия томонидан халқаро техник ёрдам доирасида тақдим этилган М109А3 гаубицаси.
Украина қуролли кучлари матбуот хизмати / AFP / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецк областидаги Соледар шаҳридаги корхона устида артиллерия зарбасидан ҳосил бўлган тутун. Россия ҳарбийлари шаҳар томон юриш қилмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Соледар — Донецк областининг Бахмут районидаги шаҳар. Бу шаҳар орқали Северодонецкда россияликларга қарши жанг қилаётган украинлар гуруҳи таъминотида фойдаланиладиган йўл ўтган. Соледарнинг ўзи ҳам доимий равишда ўққа тутилмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Славянск аҳолисини эвакуация қилиш. Украина ҳукумати хабарларига кўра, шаҳар Россия томонидан ўққа тутилмоқда.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Славянсклик аёл боласи билан эвакуация автобусида.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Славянск аҳолиси вакиллари эвакуацияга тайёрланмоқда. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Украиналик ҳарбий хизматчилар Донецкдан 22 километр масофадаги Красногоровка шаҳридаги фронт чизиғида.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецк областидаги Марьинка шаҳри россиялик ҳарбийлар томонидан ўққа тутилиши чоғида портлаётган ёнувчан ўқ-дорилар.
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецкнинг Куйбишев районида ёниб кетган тез ёрдам машинаси. «ДХР» расмийлари ҳудуд украин ҳарбийлари томонидан ўққа тутилганини айтмоқда. Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецкдаги турар жой биноси. «ДХР» расмийлари баёнотига кўра, Украина армияси Донецк марказига зарба бериши оқибатида икки мактаб ва усти ёпилган бозор жабрланган. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецк ўққа тутилиши вақтида яраланган эркакка ёрдам кўрсатаётган тиббий ходим
Владимир Гердо / ТАСС

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецк области Константиновка шаҳарчасида «Точка-У» оператив-тактик ракетасининг дум қисми. Шаҳар Украина назоратида.
Celestino Arce Lavin / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецкнинг Украина томонидан артиллерия зарбалари берилган ҳудудида кетаётган аёл
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Луганск области Рубежное шаҳри кўчасида кетаётган тинч аҳоли вакили. Шаҳар бир ой давом этган жанглардан кейин апрел ойи охирида россиялик ҳарбийлар томонидан босиб олинганди. Фото: Александр Река / ТАСС
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Донецк областидаги йўлда баррикада. Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Рубежное шаҳри аҳолиси сув учун навбатда. Шаҳар апрел ойи охирида россиялик ҳарбийлар томонидан тўлиқ эгалланган
Александр Река / ТАСС

Киев
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Киев яқинидаги Андреевкада деворга сурат чизаётган қизалоқ
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Киевдан ғарбдаги Мошчун кўчасида кетаётган тинч аҳоли вакили. Март ойида посёлка фронт чизиғида жойлашганди.
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA

Чернигов
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Чернобил АЭС ҳудудидаги ўрмонда қазилган окоплар ва россиялик ҳарбийлар лагери. Март ойи охирида россиялик ҳарбийлар АЭС ҳудудини тарк этишган, аммо улар оғир техникаларда ҳудуд бўйлаб кўчиб юргани ва окоплар қазишгани туфайли, районда радиация даражаси кўтарилган. МАГАТЭ вакилларига кўра, ҳозирда радиация даражаси нормага қайтган. Фото: Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty Images
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Чернобилдаги «Экоцентр» корхонасида россиялик ҳарбийлар томонидан деворларда қолдирилган ёзувлар. РФ қўшини Киев областининг бу ҳудудига урушнинг илк кунларидаёқ киришган ва март ойи охирига қадар шу ерда қолишганди.
Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Чернобилдаги бинолардан бирининг деворига чизилган Z ҳарфи
Raul Moreno / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Мариупол
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Россиялик сапёр Мариуполда ити билан миналарни изламоқда. Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Мариуполни миналардан тозалаш жараёни. Владимир Гердо / ТАСС
Донбассда оғир жанглар, ишғол қилинган ҳудудлардаги ҳаёт (фото)
Мариуполдаги бекатда ўтирган аёл. Шаҳар Россия назоратида қолмоқда. Мариупол мэри маслаҳатчиси Петро Андрюшченконинг маълумотига кўра, россияликлар остида тинч аҳоли жасадлари қолиб кетган кўп қаватли уйларни «снос» қилмоқда. Фото: AFP / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.