Украинада урушнинг 388-куни: Россия Бахмут атрофидаги шаҳарларга зарба бермоқда (фото)

Украинада урушнинг 388-куни: Россия Бахмут атрофидаги шаҳарларга зарба бермоқда (фото)

Украинада урушнинг 388-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Путин уч йил ичида илк бор аннексия қилинган Қрим яриморолига келди. Бу Украинанинг ушбу ҳудуди Россия таркибига қўшиб олинганининг тўққиз йиллигида рўй берди. Севастопол губернатори Михаил Развожаев президентнинг ташрифини кутилмаган деб атаган ва Путин автомобилни ўзи бошқарганини айтган.
  • Россия президенти кўп ўтмай Украинанинг Мариупол шаҳрида ҳам кўриниш берди. Бу унинг Донбассга илк бор келиши бўлди.
  • АҚШ Қора денгиз устида парвозларни тиклади, бу жараён америкаликлар дрони Россиянинг Су-27 қирувчиси билан тўқнашиб қулашидан кейин тўхтатилганди. 
  • АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 21 март куни молиявий фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди ва тарафдорларини намойишлар ўтказишга чақирди 
  • АҚШ Украинадаги уруш бошланганидан кейин тўхтатилган Россияга депортация амалиётини тиклади. Лекин бу ҳақда маҳаллий расмийлар расман эълон қилишмаган. Аммо 18 март куни маълум бўлишича, бир неча кун олдин АҚШдан бир неча киши Россияга қайтариб юборилган, булар сафарбарликдан қочганлар ва бошпана олишга уринганлар эди.

Краматорск

\"\"
Россия қўшини сўнгги ҳафталарда Бахмутга қўшни бўлган шаҳарларни фаоллик билан ўққа тутмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Краматорскда россияликлар зарбасидан ҳалок бўлган аёл жасади. Маҳаллий расмийларга кўра, кластер ўқ-дорилар қўлланган
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжя 

\"\"
Запорижжяда портлаш оқибатида вайрон бўлган «Моника Беллуччи» ресторани олдида қон изи. 18 мартга ўтар кечаси ресторанга снаряд келиб тушган. Маҳаллий расмийлар зарба оқибатида қурбонлар йўқлигини билдирган.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Авдийивка 

\"\"
Россия қўшини урушга қадар 30 мингдан ортиқ киши яшаган Авдийивка шаҳрини ўраб олишга ҳаракат қилмоқда. Шаҳар бир неча ҳафтадан буён авиация орқали фаол бомбардимон қилинмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Авдийивка шаҳрида россияликлар авиазарбасидан вайрон бўлган подъезд. Донецкка қўшни бўлган бу шаҳарда ҳамон тинч аҳоли вакиллари қолмоқда — шаҳар учун жанглар ўтган йил феврал ойидаёқ бошланганди.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
\"\"
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Донецк областининг Харциск шаҳрига зарба берилиши оқибатлари

\"\"
Фронт чизиғидан тахминан 30 километр масофада, Авдийивкага яқин жойлашган, Россия кучлари назоратида қолаётган Харциск шаҳрида ракета келиб тушган жойда ишлаётган ўт ўчирувчилар — бу катта эҳтимол билан HIMARS тизими ракетаси бўлган.
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
\"\"
Донецк областининг Харцизск шаҳрида HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими ракетаси оқибатлари
Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
\"\"
Россия кучлари назоратидаги Харцизскда ракета зарбаси келиб тушган жойда ишлаётган ўт ўчирувчилар
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин аскарлари

\"\"

\"\"

\"\"

\"\"

\"\"

\"\" \"\"

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.