Германия канцлери Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди

Германия канцлери Олаф Шолц Украинадаги можаро 2027 йилгача давом этиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Frankfurter Allgemeine Zeitung анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Германия Украинани қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилади, чунки можаро яна бир неча йил давом этиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Эслатиб ўтамиз, Германия можарода Украинада фаол қўллаётган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда, февралда немис ҳукумати Киевга Leopard танкларини беришга рози бўлди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













