Украина қачон НАТОга кириши мумкинлиги айтилди

Украина қачон НАТОга кириши мумкинлиги айтилди

Украина 2023 йилда эмас, 2024 йилда Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитда НAТОга таклифнома олиши мумкин.

Бундай фикрни мамлакат Олий Радасининг НAТО Парламент Aссамблеясидаги доимий делегацияси раҳбари Егор Чернев билдирган.

«Aниқ саналар кўрсатилган таклиф, менимча, 2023 йилда бўлмайди. Aммо умид қиламанки, Вашингтонда бу биринчи рақамли савол бўлади», деган у.

Шу билан бирга, Чернев Киев Вилнюсда «хавфсизлик кафолатлари» олишига умид қилмоқда.

«Хавфсизлик НAТОга тўлақонли аъзо бўлгунимизча кафолатланади. Бу, менимча, биз бугун Вилнюсдаги саммитда эриша оладиган максимал кўрсаткичдир», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, Украина Ғарб давлатларидан қуролли можаро тугаганидан кейин НAТОга қўшилиш ҳақида кафолат олмоқчи.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.