Беларусда педофилларни кимёвий кастрация қилиш жорий этилиши мумкин

Беларусда педофилларни кимёвий кастрация қилиш жорий этилиши мумкин

Беларусда педофилларни кимёвий кастрация қилиш жорий этилиши мумкин

Беларусь педофилларни мажбурий даволаш ва кимёвий кастрация қилишни жорий этмоқчи. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси хабар берди.

Таъкидланишича, мамлакат Жиноят кодексига ўзгартиришлар тайёрланди, бу ўзгаришларда жиноят учун жазо билан бир қаторда суд ҳукми бўйича педофилларни мажбурий даволаш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, педофилияни даволаш алгоритми, шу жумладан, кимёвий кастрацияни қўллашни ўз ичига олган клиник протокол тасдиқланган.

Беларусь президенти Александр Лукашенко Бош прокуратуранинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Ҳозирда мамлакатнинг амалдаги қонунларига кўра, педофилия учун 4 йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.