Медведев: “Россия Украина давлати ер билан яксон қилинмагунча тўхтамаслиги керак”

Медведев: “Россия Украина давлати ер билан яксон қилинмагунча тўхтамаслиги керак”
\"\"
Фото: РИА Новости

Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Telegram каналида Россия ҳозирги Украина давлати ер билан яксон қилинмагунча тўхтамаслиги кераклигини ёзди.

“Бировнинг уруши эртами кечми зерикарли, қимматга тушадиган ва аҳамиятсиз бўлиб қолади. Лекин биз учун бу халқимиз иштирокидаги фожиа. Бу экзистенсиал можаро. Ўз-ўзини сақлаб қолиш учун уруш. Ё улар ёки биз”, — деб ёзди Медведев Telegram каналида.

Унинг фикрича, Ғарб ҳукумати ўзгаради, уларнинг элитаси чарчаб, музокаралар олиб бориш ва можарони тўхтатишни ялиниб сўрайди.

“Ҳар қандай қарши ҳужум ниҳоясига етади. Ўлганлар унутилади, яралар битиб кетади. Лекин биз ҳозирги моҳиятига кўра террорчи давлат бўлган Украина бутунлай парчаланмагунча тўхтамаслигимиз керак. Уни ер билан яксон қилиш керак”, деб ёзади у.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.