АҚШ президентлигига номзод кутилмаган баёнот берди

АҚШ президентлигига номзод кутилмаган баёнот берди

AҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бизнесмен Вивек Рамасвами  «American Conservative» журналидаги ўз рукнида, агар сайловда ғалаба қозонса, босиб олинган ҳудудлар Россия назоратини қабул қилишга, санкцияларни олиб ташлашга ва Украинанинг НAТОга киритмасликка ваъда берди.

Бунинг эвазига у Россиянинг Хитой билан ҳарбий иттифоқдан чиқишини талаб қилмоқчи.

«Мен Россиянинг босиб олинган ҳудудлар устидан назоратини қабул қиламан ва Россиянинг Хитой билан ҳарбий иттифоқидан чиқиши эвазига Украинанинг НAТОга номзодини қайтаришга ваъда бераман», деб ёзган Рамасвами.

Рамасвами фикрича, Украинадаги можаро қанча узоқ давом этса, ягона ғолиб – Хитой бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.