Украина разведкаси: Рамзан Қодировнинг аҳволи чиндан ҳам оғир

Украина разведкаси: Рамзан Қодировнинг аҳволи чиндан ҳам оғир
\"\"
Фото: “ТАСС”

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳақиқатдан ҳам оғир аҳволда. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси вакили Андрей Юсов Қодиров ҳозир комада экани ҳақидаги маълумотларга изоҳ бериб, гапирди.

Ҳақиқатан ҳам, Қодировнинг аҳволи оғир экани ва бу ҳолатга ундаги касалликлар кучайиши сабаб бўлгани ҳақида маълумотлар бор”, — деб ёзган Юсов Telegramъда.

Аввалроқ россиялик мухолифатчи ва Давлат думаси собиқ депутати Геннадий Гудков Чеченистондаги юқори мартабали манбаларга таяниб, Қодировнинг соғлиғида жиддий муаммолар борлигини айтганди. Унга кўра, Чеченистон раҳбарига буйрак кўчириш амалиёти муваффақиятсиз ўтган.

Қодировнинг соғлиғи ҳақида тарқалаётган хабарлар

Қодировнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар 2023 йилнинг баҳорида пайдо бўлганди. Бунга Чеченистон раҳбарининг ўзгарган қиёфаси сабаб бўлган. Жумладан, у жуда кўп вазн олган, юзлари шишган ва носоғлом кўринишга эга бўлган. Шундан сўнг буйрак билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги версиялар пайдо бўлган. Муаммолар заҳарланиш натижасида юзага келгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Манбаларнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Чеченистон раҳбари кўп вақтини хорижда ўтказиб, республикани бошқаришдан узоқлашмоқда. Ўз навбатида, Рамзан Қодиров бедаво дардга чалингани ҳақидаги миш-мишларни рад этиб келади.

У аввалгидек спорт билан шуғулланиши, тоғларга чиқиши, Чеченистонни ривожлантиришдаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш билан шуғулланаётганини таъкидлаганди. Бундан ташқари, у қўлида тиббий асбоб эмас, балки электрон тасбеҳ борлигини тушунтирган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.