АҚШ ёлғон ахборот туфайли Россия-Украина воқеалари қандай кетаётганидан бехабар

АҚШ ёлғон ахборот туфайли Россия-Украина воқеалари қандай кетаётганидан бехабар
Оқ уй Украинага тобора хавфли қуролларни узатмоқда. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Рэй Макговерн маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
\"Президент (АҚШ - таҳрир) биз Украинага кўпроқ ўқ-дориларни беришимиз кераклигини айтди. Аммо бизда 155 мм артиллерия снарядлари тугади. Кейин ҳукумат уларга кассетали ўқ-дорилар беришимиз мумкинлигини айтди. Ҳозир нима бўляпти? Биз уларга (Украина - таҳрир) уранли снарядларни берамиз. Кейинги қадам қандай? Биз уларга ядро қуролларини берамизми?\", - деди у.
Макговерн ҳар қандай ҳолатда ҳам Америка халқи ҳамма нарсага рози бўлишидан норозилигини билдирди, чунки одамлар Ғарб оммавий ахборот воситаларининг доимий ёлғонлари туфайли Россия-Украина жабҳасида воқеалар қандай кетаётганидан бехабар.
\"Америкаликлар ҳамма нарсага рози бўлишади, чунки улар кам биладилар. <…> Улар бизга ишончсиз маълумотларни тақдим этишади\", - дея хулоса қилди эксперт.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.