Украинада урушнинг 598-куни: Черниҳивдаги вайроналар ва Донбассдаги рус артиллериячилари

Украинада урушнинг 598-куни: Черниҳивдаги вайроналар ва Донбассдаги рус артиллериячилари

Украинада урушнинг 598-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Қрим кўприги фаолияти тўлиқ тикланди, деб хабар берди РФ вице-премьери Марат Хуснуллин. Кенг кўламли уруш бошланганидан буён Қрим кўпригида икки портлаш рўй берган — 2022 йил 8 октябр ва 2023 йил 17 июл кунларида. Портлашлар Украина хавфсизлик хизмати томонида уюштирилган.
  • Сочи яқинида, Қора денгиз ҳудудида икки дрон уриб туширилди. Шаҳар ҳудудида вайронгарчиликлар ва жабрланганлар бўлмаган.
  • Қўшма Штатлар биринчи марта Шимолий Кореяни Россияга қурол етказиб беришда тўғридан тўғри айблади. Оқ уй маълумотига кўра, 7 сентябрдан 1 октябрга қадар Россия байроғи остида сузган кемалар КХДР ўқ-дорилари юкланган мингдан ортиққ контейнерни Россия портига олиб келган, юклар бу ердан Россия ҳарбий омборларига олиб кетилган.
  • Россия армияси шарқий фронтнинг бир неча участкаларида, биринчи навбатда — Авдийивка ҳудудида интенсив ҳужум қилишда давом этмоқда. Икки томондан келаётган хабарларга кўра, Россия қўшини сўнгги кунларда артиллерия ва авиациядан ёппасига зарбалар йўллаган ва Авдийивкадаги украин гуруҳини қуршаб олиш мақсади доирасида шимолий қанотда бир неча юз метрга илгарилаган, аммо ҳозирча фронт чизиғида жиддий ўзгариш кузатилмаяпти. Россиялик ҳарбийлар Авдийивкадан ташқари шимолдаги Купянск атрофида ва жанубдаги Марйинка ҳудудида фаол ҳужум қилмоқда.
  • Украина ҳарбийлари ва ғарб разведкаси Запорижжя областининг Токмак шаҳрини Украина қуролли кучларининг яқин ҳафталардаги юриши учун реал мақсад деб ҳисоблашмоқда.
  • Конгресс АҚШга бир вақтнинг ўзида Хитой ва Россияга қарши кечадиган урушга тайёрланишни тавсия қилди.

Измайил ўққа тутилиши оқибатлари

\"\"
Дунай дарёси ёқасидаги порт шаҳар бўлмиш Измайилда яшовчи аёл россияликларнинг 12 октябрга ўтар кечаси йўллаган зарбасидан шикастланган уйи олдида. Ҳужум вақтида бир кекса аёл яраланган, қурбонлар йўқ.
Nina Liashonok / Reuters / Scanpix / LETA
\"\"
Измайилда яшовчи киши кўтарма платформада россияликлар зарбаси вақтида шикастланган электр узатиш линиясини таъмирламоқда. Измайил — Одесса области жанубида, Руминия билан чегара яқинида, Дунай дарёси ёқасидаги порт шаҳар ҳисобланади. РФ армияси Измайил порт инфратузилмасини 12 октябргача ҳам ўққа тутганди. 
Nina Lyashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
\"\"
Измайил аҳолиси вакили синган деразани плёнка билан ёпмоқда
Nina Lyashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
\"\"
Россияликларнинг 12 октябр кунги ҳужуми вақтида зарбага йўлиққан автомобил
Nina Lyashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Черниҳивдаги ҳаёт

Черниҳив кенг кўламли босқиннинг илк кунлариданоқ россияликлар томонидан ўққа тутилган. The New Yorker маълумотига кўра, уруш бошида шаҳарда кунига ўртача 50 киши ҳалок бўлган. Черниҳив аҳолисининг тахминан учдан икки қисми 23 мартга қадар шаҳарни тарк этганди — ўша куни сўнгги кўприк бузиб ташланган ва эвакуация тўхтаганди. Мэр Владислав Атрошенконинг сўзларига кўра, шаҳарнинг айрим районлари 70 фоизга вайрон бўлган.

\"\"
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
\"\"
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
\"\"
Черниҳив радио қурилмалар заводининг шикастланган корпуси кўриниши
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
\"\"
Стрижен дарёсидаги вайрон бўлган кўприк ёнидаги вақтинча ўтиш йўли
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
\"\"
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
\"\"
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press
\"\"
Ozge Elif Kizil / Anadolu / ddp / Vida Press

Фронт яқинидаги Велика Новосилка ҳаёти

\"\"
Оккупация остидаги Донецк шаҳридан 75 километр жануби-ғарбдаги Велика Новосилка посёлкасидаги шикастланган турар жой. Украина ҚКнинг ёзги қарши ҳужумига қадар посёлка фронт чизиғидан атиги бир километр нарида эди. Ҳозирда бу ердан фронт чизиғига қадар масофа — 8–9 километрга етган
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
\"\"
72 ёшли Ирина 75 ёшли турмуш ўртоғи Петрога қарамоқда. Улар бир йилдан буён отишмалардан сақланиш учун ертўлада яшамоқда
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
\"\"
Велика Новосилкадаги кўп қаватли уйлардан биридаги квартира
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
\"\"
72 ёшли Надя ўз уйи ертўласига ўтин йиғмоқда. Кенг кўламли босқинга қадар Велика Новосилкада етти мингга яқин киши яшаган  — ҳозирда посёлкада бир неча юз киши қолган. Уларнинг уйларида электр ва ичимлик суви йўқ.
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA
\"\"
Велика Новосилкадаги зарбага учраган уйлардан бирининг деворидаги ёриқдан қараб турган украиналик ҳарбий Олександр
Kateryna Klochko / EPA / Scanpix / LETA

Донбассдаги россиялик артиллериячилар

Украинада урушнинг 598-куни: Черниҳивдаги вайроналар ва Донбассдаги рус артиллериячилари

Россиялик ҳарбий хизматчилар Донбассдаги позицияда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

\"\"
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
\"\"
Украина позициялари бўйлаб зарба йўллашга тайёрланаётган россиялик ҳарбий хизматчилар
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
\"\"
Украина позициялари ўққа тутилиши
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.