Автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг кутилмаган лойиҳалари

Автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг кутилмаган лойиҳалари

Автомобил компаниялари кўпинча асосий фаолиятидан ташқарига чиқиб, турли соҳаларда ўз кучини синаб кўради. Баъзилар фойдани кўпайтиришни мақсад қилса, бошқалар иқтисодий инқироз даврида барқарорликни сақлаб қолиш учун шундай йўл тутади. Қуйида машҳур брендларнинг автомобилсозликдан ташқаридаги қизиқарли лойиҳалари билан танишамиз. Бу ҳақда Autocar.co.uk хабар беради.

2012-йилда BMW компанияси АҚШ олимпия терма жамоаси учун бобслей чанасини ишлаб чиқди. Компания ўзининг углерод толали материаллар ва аэродинамика бўйича тажрибасидан фойдаланиб, енгил ва тезкор чана яратди. Натижада, америкалик спортчилар 2014-йилги Сочи қишки Олимпиадасида 1952-йилдан бери илк бор шоҳсупага кўтарилишди.

Fiat 1926-йилда Италиянинг машҳур "Ла Стампа" газетасини сотиб олган. Газета компания қўл остида мамлакатдаги энг йирик нашрлардан бирига айланди. Ҳатто 1978-йилда Муаммар Гаддафийнинг босимларига қарамай, нашриёт ўз мустақиллигини сақлаб қолди. Fiat ўз улушини 2017-йилга келибгина сотиб юборди.

Генри Ford 1926-йилда Бразилия ўрмонларида "Fordландиа" деб номланган бутун бошли шаҳарчани барпо этди. Унинг мақсади автомобил эҳтиёт қисмлари учун каучук етиштириш эди. Бироқ, лойиҳа муваффақиятсизликка учради ва 1934-йилда Ford шаҳарчани ташлаб кетишга мажбур бўлди, чунки синтетик каучук ишлаб чиқариш анча самаралироқ бўлиб чиқди.

2015-йилда BMW, Audi ва Mercedes-Benz рақобатчи бўлишларига қарамай, Нокиа компаниясига тегишли ҲEРE хариталаш хизматини биргаликда сотиб олишди. Бу қадам автомобил ишлаб чиқарувчиларга Apple ёки Google қоидаларига боғланиб қолмасдан, келажакдаги автоном бошқариладиган автомобиллар учун хариталарни мустақил ривожлантириш имконини берди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.