Алабамада 5 киши отиб ўлдирилди


АҚШнинг Алабама штати, Мобил графлигида беш киши отиб ўлдирилган, деб “ТАСС” хабар беради.
Ҳалок бўлганлар орасида ҳомиладор аёл ҳам бўлганлиги маълум қилинмоқда. “Alabama.com” интернет нашри берган маълумотга кўра, гумонланувчи шахс Грин графлигида қўлга олинган. Ҳозирда жиноятнинг сабаблари маълум қилинганича йўқ. Фожиа содир этилган жойда политция ходимлари ўрганишда давом этмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













