Такер Карлсон кутилмаганда Москва ҳақида фикр билдирди

Такер Карлсон кутилмаганда Москва ҳақида фикр билдирди
Февраль ойида президент Владимир Путиндан интервью олиш учун Россияга келган америкалик журналист Такер Карлсон Москванинг гўзаллиги уни АҚШ ҳукуматидан нафратлантирганини айтди. Бу ҳақда у блогер Лекс Фридманнинг YouTube-каналидаги эфирда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

\"Бу шаҳар бизнинг ҳар қайси шаҳарларимиздан <...> анча гўзал. Айтганча, бу мени Путин борасида ижобий фикрга эга бўлишимга мажбур қилмади. Бу менинг ўз ҳукуматимдан нафратланишимга сабаб бўлди\", – деди у.

Карлсоннинг қўшимча қилишича, у АҚШда ҳали ҳам шундай гўзал ва хавфсиз шаҳарлар мавжуд бўлган бир пайтда ўсган, аммо ҳозир шаҳарлар қолмаган.

Губернаторлар, мэрлар, президент бунинг учун жавобгар бўлиши керак”, – дея хулоса қилди журналист.

Такер Карлсон Россия пойтахтига ташрифи давомида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини айланиб чиқди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.