Теннис ўйини асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди

Теннис ўйини асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди
Индиан-Уэллсда бўлиб ўтаётган “Мasters” турниридан ўрин олган Зверев — Алкарас баҳси асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди.
Теннис ўйини асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди
Фото: USA Today
Теннис ўйини асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди
Фото: USA Today
14 март куни Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда германиялик Александр Зверев (6-рақамли теннисчи) ва испаниялик Карлос Алкарас (2-рақамли теннисчи)га қарши 1/4 финал учрашувини ўтказди.

1-сетнинг 3-геймида кортда асаларилар галаси пайдо бўлгани сабаб бош ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди.

Ўйин 14 март куни кечки вақтда давом эттирилди. Учрашув икки сет давом этиб, унда Алкарас ғалаба қозонди (6:3, 6:1). У ярим финалда Жанник Синнерга қарши ўйнайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.