АҚШ гипертовушли ракетани синовдан ўтказди

АҚШ гипертовушли ракетани синовдан ўтказди
Архив фото: AP
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Тинч океанида ҳаводан учириладиган гипертовушли AGM-183 ARRW қанотли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Синовлар давомида Б-52 бомбардимончи самолёти Тинч океанидаги Гуам оролини тарк этиб, гипертовушли қанотли ракетани учирган. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари синовни муваффақиятли деб атаган, бироқ ракета қандай тезликда учганини ошкор қилмаган.

Ўтган синовлар давомида AGM-183 ARRW ракетаси товуш тезлигидан (1191 км/соат) беш баробар тезроқ тезликка эришган. АҚШ тезлиги сабабли аниқлаш қийин бўлган гипертовушли қуролларни яратаётган ягона давлат эмас.

\"Россия Украинадаги нишонларга гипертовушли ракеталар учирган, Хитой эса гипертовушли қуролларни синовдан ўтказган\", — дейди АҚШ ҳарбийлари.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги октябрь ойида мамлакат бундай қуролни синовдан ўтказганини рад этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.