Украина армияси сафига киришга уринган собиқ исроиллик аскар ҳибсга олинди

Украина армияси сафига киришга уринган собиқ исроиллик аскар ҳибсга олинди
Фото: The Moscow Times
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Украина армияси сафига қўшилишни ният қилган собиқ Исроил мудофаа кучлари аскарини ҳибсга олди. Бу ҳақда The Moscow Times нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳибсга олинган шахс устида текширув ўтказилган. Сўнгра у депортация қилинган.

Собиқ Исроил мудофаа кучлари аскари, 1960 йилда туғилган Ювал Ланзман Краснодар ўлкасида қўлга олинди. Маҳбус Россияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун Украина қуролли кучлари сафига қўшилиш ниятида бўлган”, — дейилади Россия Федерал хавфсизлик хизмати хабарида.

Хабарга кўра, Ланзман ўзининг шахсий маълумотларини Россияда тақиқланган Украина террорчи ташкилотларига юборган. Махфий йўллар билан Украинага кетишга уринган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси хабарига кўра, Ювал Ланзман ўз ҳаракатлари ноқонуний эканлиги ва кейинчалик Россияга қайтиш ҳуқуқисиз Исроилга депортация қилингани ҳақида “расмий огоҳлантириш” олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.