Ўзбекистон У-17 терма жамоаси драматик баҳсдан сўнг ярим финалга чиқди

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси драматик баҳсдан сўнг ярим финалга чиқди

У-17 Осиё Кубоги чорак финалида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Корея Республикасига қарши драматик ва муросасиз баҳс ўтказди. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда ўзбекистонлик футболчилар пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўйинда ҳисобни кореялик футболчи Ж. Мун 22-дақиқада очди. Шундан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумларни кучайтирди ва А. Равшанбеков 41-дақиқада мувозанатни тиклади. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида эса у дубл расмийлаштириб, жамоамизни олдинга олиб чиқди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқалари кескин курашлар остида ўтди. 88-дақиқада С. Ан ҳисобни тенглаштириб, баҳсни пеналтилар сериясига олиб борди. Пеналтиларда эса Ўзбекистон ёшлари совуққонлик билан ҳаракат қилди.

Пеналтилар сериясида Ҳакимов М., Анаров М., Абдусолиев М., Маматов М. ва Эркинов А. ўз имкониятларидан унумли фойдаланди. Корея Республикаси таркибида эса Парк Кюнг-хун пеналтини аниқ амалга ошира олмади ва бу ҳал қилувчи паллага айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Осиё Кубогининг ярим финалига чиқди. Энди жамоамизни кейинги босқичда Япония терма жамоаси кутиб турибди.


"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.