Халқаро террористик ташкилот аъзоси бўлган сирдарёлик йигит қидирилмоқда

Кадр: Telegram
Суриядаги Халқаро террористик ташкилоти аъзоси бўлган сирдарёлик йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Жўрабоев Аббос 1995 йилда Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида туғилган. “Ҳаят таҳрир аш-шом” халқаро террористик ташкилоти аъзоси. Тезкор қидирув тадбирлари давомида унинг Россияда бўлиши давомида “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими аъзолари томонидан ёлланиб, 2019 йилда “ҳижрат” қилиш мақсадида Қирғизистон орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига кетгани аниқланган.
У 2020 йилнинг сентябрь ойида Туркиядан ноқонуний йўллар орқали Суриянинг Идлиб шаҳрига ўтиб, у ерда “Ҳаят таҳрир аш-шом” халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилган. 2023 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисми ҳамда 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Суриядаги Халқаро террористик ташкилоти аъзоси бўлган сирдарёлик йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, Жўрабоев Аббос 1995 йилда Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида туғилган. “Ҳаят таҳрир аш-шом” халқаро террористик ташкилоти аъзоси. Тезкор қидирув тадбирлари давомида унинг Россияда бўлиши давомида “Жиҳодчилар” диний-экстремистик оқими аъзолари томонидан ёлланиб, 2019 йилда “ҳижрат” қилиш мақсадида Қирғизистон орқали Туркиянинг Истанбул шаҳрига кетгани аниқланган.
У 2020 йилнинг сентябрь ойида Туркиядан ноқонуний йўллар орқали Суриянинг Идлиб шаҳрига ўтиб, у ерда “Ҳаят таҳрир аш-шом” халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилган. 2023 йилда унга нисбатан Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисми ҳамда 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













