Немис тилидан биринчиликни олган андижонлик қизнинг ота-онасига Умра йўлланмаси берилди

Германиянинг Гёттинген шаҳрида бўлиб ўтган немис тили бўйича Бутунжаҳон олимпиадасида олтин медални қўлга киритган андижонлик ўқувчи қизнинг ота-онасига Макка шаҳрига – Умра зиёрати учун йўлланма берилди.
Бу ҳақда Тошкнет шаҳридаги туристик хизматларни кўрсатувчи фирмалардан бири ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.
Райёна Иброҳимованинг ўзига эса ташаккурнома тақдим этилган.
Фирма маъмурияти ушбу хатти-ҳаракатини «юрт тараққиётига ҳисса қўшишни қасд қилган ва фарзандларини билимли, маърифатли бўлишида эртаю кеч сабр ва ирода билан ҳаракат қилган ота-онани тақдирлаш, рағбатлантириш», дея изоҳлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу ҳақда Тошкнет шаҳридаги туристик хизматларни кўрсатувчи фирмалардан бири ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.
Райёна Иброҳимованинг ўзига эса ташаккурнома тақдим этилган.
Фирма маъмурияти ушбу хатти-ҳаракатини «юрт тараққиётига ҳисса қўшишни қасд қилган ва фарзандларини билимли, маърифатли бўлишида эртаю кеч сабр ва ирода билан ҳаракат қилган ота-онани тақдирлаш, рағбатлантириш», дея изоҳлайди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













