Эронда икки кун ичида 30 нафар маҳкум қатл қилинди

Эронда икки кун ичида 30 нафар маҳкум қатл қилинди
Фото: “Репорт.аz”
Эронда икки кун ичида турли қамоқхоналардаги 30 нафар маҳкум, жумладан, уч нафар аёл қатл этилди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВ хабар берди.

1 октябрь куни 13 нафар, 2 октябрь куни эса 17 нафар маҳбус дорга осилган. Уларнинг 3 нафари аёл киши экани айтилмоқда.

Эроннинг Қаршилик Миллий кенгаши президенти Марям Ражавийнинг айтишича, амалдаги ҳукумат бошқарувда экан, Эронда қийноқлар ва қатллар, минтақада эса уруш ва террор тугамайди.

Бутунжаҳон ўлим жазосига қарши кураш куни арафасида у халқаро ҳамжамиятни қатлларга қарши кампанияни қўллаб-қувватлашга ва Эрон билан дипломатик ҳамда савдо алоқаларини узишга чақирди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 6 ойи давомида Эронда 450 га яқин маҳбус қатл этилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.