Канадалик 59 ёшли аёл 1575 марта “отжимания” қилиб жаҳон рекордини ўрнатди

Канадалик 59 ёшли аёл 1575 марта “отжимания” қилиб жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: Championat
Канадалик 59 ёшли Донна-Жан Уайлд Гиннеснинг Рекордлар китобига бир соат ичида 1575 марта “отжимания” қилгани учун киритилди.

У ўз фарзандлари ва невараларига мотивация бўлишга ҳаракат қилаётганини айтади. У нафақадаги спортчи бўлса-да, фаол турмуш тарзини давом эттириб, янги чўққиларни забт этмоқда.

Доннанинг 12 нафар невараси бор. Уларнинг ҳаммаси бувисини қўллаб-қувватлаш учун келди.

Бахт кўз ёшларини яшириб, олдинга ҳаракат қилишимга тўғри келди”, деди Уайлд.

Дастлабки 20 дақиқада Донна-Жан 620 марта “отжимания” қилди, сўнг бир оз секинлашди. У Гиннеснинг Рекордлар китоби вакилларига 2024 йил бошида югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилашга тайёргарлик кўриш пайтида “отжимания”га ошиқ бўлганини сўзлаб берди. Ўшанда у кунига 500 марта “отжимания” қилган. Бу эса мукаммал жисмоний формага киришига ёрдам берган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.