Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Фото: heeeey.ru
Лос-Анжелесда бир ҳафтадан буён ёнғинлар давом этмоқда ва минглаб биноларни йўқ қилмоқда. Ўт ўчирувчилар бир вақтнинг ўзида бир неча ёнғин ўчоқларида тарқалган оловни тўхтата олмаяпти, кучли шамол ёнғин тарқалишини осонлаштирмоқда. Малибу ва Санта-Моника ўртасидаги шимолроқда жойлашган Пасифик-Палисейдс офатдан энг кўп жабр кўрган. Бу тинч ҳудуд — кўплаб таниқли шахслар яшайдиган жой ҳисобланади. Юлдузлар эвакуация қилишга мажбур бўлган, кўпчилик миллионлаб долларга баҳоланган уйларидан айрилган.
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Лос-Анжелесда аллақачон беш мингдан ортиқ уй ёниб кетди. Энг кўпи — Пасифик-Палисейдс ҳудудида
Mario Tama / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
«Палисейдс» номини олган энг катта ёнғин ўчоғи келтирган вайронгарчилик, 2025 йил 9 январ
Mark J. Terrill / AP / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Кўплаб уйлардан фақат каминларнинг қувурлари қолган
David Ryder / Reuters / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ёнган уйлар орасида, 2025 йил 9 январ
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Пасифик-Палисейдс асосан энг бадавлат кишилар учун қурилган уйлардан иборат тинч жой эди. Сэр Энтони Ҳопкинс, Мел Гибсон, Билли Кристал, Пэрис Ҳилтон ва бошқа кўплаб машҳур актёрлар уйларини йўқотган
Daniel Cole / Reuters / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Пасифик-Палисейдсда мўъжиза туфайли омон қолган уй
Daniel Cole / Reuters / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Ўт ўчирувчилар уйлар харобаларини текшириб чиқмоқда, 2025 йил 10 январ. Расман 10 киши жасади топилган, аммо, расмийлар қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкинлигини тан олишган
David Ryder / Reuters / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Ўт ўчириш вертолётидан туриб олинган манзара
Josh Edelson / AFP / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Харобалар орасида мўъжиза туфайли омон қолган бошқа уйлар. Ёнғинлар туфайли ўн минглаб кишилар хавфсиз жойларга кўчирилган
David Swanson / AFP / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
НБАдаги «Голден Стейт Уориорз» клуби мураббийи, болалиги Пасифик-Палисейдсда, онасининг уйида ўтган (бу уй ҳозирда ёниб кетган) Стив Керр қачонлардир «эртакнамо шаҳар» бўлган бу масканни энди тиклаш жуда ҳам қийин бўлишини айтади. Маҳаллий аҳолининг фарзандлари ўқиган Palisades Charter High School мактаби ҳамда бошқа инфратузилмалар ҳам вайрон бўлган
Josh Edelson / AFP / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Пасифик-Палисейдс кўчалари ёнғиндан кейин
Allison Dinner / EPA / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Лос-Анжелес узра кўтарилган тутун
John Locher / AP / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Хабар қилишларича, Пасифик-Палисейдс тепалигидаги кўплаб ўт ўчириш гидрантларида сув бўлмаган: уларга сув етказиб бериши лозим бўлган сув омбори таъмирланаётганди
Mike Blake / Reuters / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Will Rogers State Beach пляжи ва ёниб кетган уйларнинг вертолётдан кўриниши
Allison Dinner / EPA / Scanpix / LETA

Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Миллионерларнинг уйларидан ташқари Пасифик-Палисейдс чеккасидаги кўп қаватли бинолар жойлашган парк ҳам жабрланган, 2025 йил 9 январ
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.