Эрон Олий суди биноси олдида икки судя отиб ўлдирилди

Теҳрондаги Эрон Олий суди биноси ёнида отишма юз берди. Икки судя ҳалок бўлди, уларнинг бир қўриқчиси яраланди. Маҳаллий маъмурлар ҳодисани теракт сифатида баҳолади, деб хабар берди IRNA агентлиги.
Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган ҳужумчи ўз жонига қасд қилган. Унинг ҳужуми сабаблари ҳали аниқланмаган. Марҳумлар Олий суднинг 39 ва 53-бўлимлари раҳбарлари бўлишган.
Таъкидланишича, судялар миллий хавфсизликка қарши жиноятлар, жосуслик ва терроризмга оид ишларни кўрган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Дастлабки маълумотларга кўра, қуролланган ҳужумчи ўз жонига қасд қилган. Унинг ҳужуми сабаблари ҳали аниқланмаган. Марҳумлар Олий суднинг 39 ва 53-бўлимлари раҳбарлари бўлишган.
Таъкидланишича, судялар миллий хавфсизликка қарши жиноятлар, жосуслик ва терроризмга оид ишларни кўрган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













