Россия Харьковдаги кўп қаватли уйга дронлар орқали зарба берди

Россия Харьковдаги кўп қаватли уйга дронлар орқали зарба берди

Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, беш қаватли уйга Россиянинг тўртта дронлари урилган.

\"Бинонинг биринчи, учинчи ва бешинчи қаватларида ёнғин чиққан ва унинг бир қисми қулаб тушган\", — деб аниқлик киритган Синегубов.

Харьков мери Игорь Тереховга кўра, зарба оқибатида беш киши, жумладан 1,5 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган. 18 киши яраланган. Ҳозирда вуқеа жойида қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Россия 18-августга ўтар кечаси Одесса, Сум ва Павлоградга ҳам ҳужум уюштирган. Сум вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоровнинг айтишича, фуқаролик инфратузилмасига зарбалар берилган, ҳеч ким жабрланмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.