18 сентябр куни Польша армияси Украина ҳудудига келиши маълум қилинди

18 сентябр куни Польша армияси Украина ҳудудига келиши маълум қилинди

Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лекке Расмуссен билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида айтди.

Сибигага кўра, поляк ҳарбийлари Украина Қуролли Кучлари билан ҳамкорликда иш олиб боради. Бу қадам икки давлатнинг стратегик муносабатларини янада мустаҳкамлаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Киевга ташриф буюрган эди. У ерда Владимир Зеленский билан учрашиб, ҳарбий саноат соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.

Польша ва Украина ўртасидаги бугунги яқин ҳамкорлик Москвага қарши умумий кураш доирасида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.