2025 йилдаги охирги қуёш тутилиши якунланди

2025 йилдаги охирги қуёш тутилиши якунланди

Жорий йилнинг иккинчи ва сўнгги қуёш тутилиши ўз ниҳоясига етди.

Астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан соат 22:29:32 да бошланиб, 22 сентябрь куни соат 2:53:33 да якун топди.

Тўлиқ жараён 4 соат 22 дақиқа давом этди ва 22 сентябрь соат 00:43:04 да ўзининг энг юқори нуқтасига етди.

Бу сафар қуёш тутилиши Тинч океани акваториясида, шунингдек Янги Зеландия ва Антарктида ҳудудларида кузатилди.

Астрономлар таъкидлашича, 2025 йилнинг қолган қисмларида бундай ҳодиса қайта содир бўлмайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.