Лукашенко 31 украинликни озод қилди

Беларус раҳбари Александр Лукашенко 31 нафар украин фуқаросини озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу шахслар ҳозирда Украина томонига топширилаётгани хабар қилинди. Бу ҳақда Лукашенко матбуот котиби Наталья Эйсмонт маълумот берди.
Эйсмонтнинг айтишича, помиллаш қарори Украина томонининг илтимоси асосида қабул қилинган. Унинг таъкидлашича, бу қадам Киевдаги қуролли можарони барқарор ҳал этишга ёрдам берадиган шарт-шароит яратиш мақсадини кўзлайди.
«Президент доимий равишда муаммоларни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори», — дейилади Эйсмонт билдирувида.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













