Грузияга киришда янги талаб

Грузияга киришда янги талаб

1 январдан бошлаб Грузияга саёҳат қилмоқчи бўлган барча фуқаролар учун янги тартиб амалга кирди. Мамлакат Миллий туризм бошқармаси маълумотига кўра, эндиликда чегарадан ўтиш учун тиббий суғуртага эга бўлиш шарт қилиб белгиланди.

Расмийларнинг таъкидлашича, суғуртасиз келган сайёҳлар мамлакатга киритилмаслиги ёки уларга қўшимча талаблар қўйилиши мумкин.

Янги қоида туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек кутилмаган тиббий харажатлар билан боғлиқ муаммоларни камайтиришга қаратилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.