Жаред Браун исмли йигит президент Трампни ўлдирмоқчи

Жаред Браун исмли йигит президент Трампни ўлдирмоқчи
Жаред Браун исмли йигит президент Трампни ўлдирмоқчи

АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи Жаред Браун АҚШ собиқ президенти Барак Обамага номига таҳдид қилгани учун 15 ой қамоқ жазосига маҳкум этилган эди. У қамоқ жазосини ўтаб, маҳаллий нозир назорати остида уч йиллик ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган.

Локпортлик Браун энди амалдаги президент Дональд Трампни ўлдирмоқчи эканлигини билдирганда, икки йил умрини қамоқда ўташини ҳам билиб олди. 20 ёшли йигит жазо муддати якунига етмай, “шўхлиги” тутиб, Трампга таҳдид қилди, деб ёзади “Qalampir” сайти.

Кеча, 24 февраль куни Локпорт судьяси ўспиринни икки йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. Бундан кейин уни мамлакат етакчиси жонига суиқасд уюштирмоқчи бўлишдан қайтишга чақирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.