ОАВ: Туркияда темирйўлда бомба портлади

ОАВ: Туркияда темирйўлда бомба портлади
ОАВ: Туркияда темирйўлда бомба портлади

Туркиянинг Диёрбакир вилоятидаги темирйўлда бомбанинг ишга тушиши натижасида портлаш содир бўлди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Маълум қилинишича, портлаш юк поезди ўтаётган вақтда содир бўлган. Натижада 10 та вагон ағдарилиб кетган.

Тахминларга кўра, мазкур вазият натижасида жабрланганлар ҳам, қурбонлар ҳам йўқ. Воқеа содир бўлган жойга тез ёрдам машиналари юборилган.

Хабар қилинишича, бомба Сур туманидаги Карпузлу қишлоғи яқинидан ўтувчи темир йўл остига ўрнатилган бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.