Ҳиндистонда 12 полициячи маочилар ҳужуми қурбони бўлди

Ҳиндистонда 12 полициячи маочилар ҳужуми қурбони бўлди
Ҳиндистонда 12 полициячи маочилар ҳужуми қурбони бўлди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарҳ штатида 12 нафар полициячи маочи жангарилар ҳужуми қурбони бўлди, яна 4 киши яраланди. Бу ҳақда \"Дарё\" хабар бермоқда.

Нашрга кўра, жангарилар портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган ва Сукма округида қурилаётган йўл хавфсизлигини таъминлаётган полиция гуруҳига қарата ўт очган.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мазкур ҳужумни қоралади. Ички ишлар вазири Ражнат Сингҳ юз берган ҳодисани ўрганиш учун округга йўл олиши билдирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.