Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМAS марраларини ўққа тутди

Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМAS марраларини ўққа тутди
Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМAS марраларини ўққа тутди

Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСнинг икки маррасини ўққа тутди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

«Мамлакатнинг жанубий қисмига келиб тушган ракетага жавобан Исроил мудофаа армияси танк ва самолёти ҲАМАСнинг Ғазо сектори шимолидаги икки маррасига зарба берди», — дейилади Исроил армияси матбуот хизмати баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил ҳудудига Ғазо секторидан ҳафта мобайнида икки бор ракета йўллангани ҳақида хабар берилганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.