Истанбулда Исроил консуллигига ҳужум: отишмада яраланганлар бор (видео)

Истанбулда Исроил консуллигига ҳужум: отишмада яраланганлар бор (видео)

Истанбул шаҳрида жойлашган Исроил консуллиги атрофида қуролли ҳужум содир этилди. Ҳодиса натижасида бир нафар полиция ходими тан жароҳати олгани маълум қилинмоқда.

Реутерс агентлиги тарқатган маълумотларга кўра, гувоҳлар консуллик яқинида бир неча бор ўқ овозлари эшитилганини билдирган. Ҳодиса жойига тезкор хизматлар жалб қилиниб, хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Шу билан бирга, Habertürk телеканали тарқатган хабарга кўра, ҳужумда иштирок этган уч нафар шахс махсус кучлар томонидан йўқ қилинган.

Айни вақтда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳодисанинг сабаблари ва барча тафсилотларини аниқлашга киришган.

Мутахассислар фикрича, ушбу ҳужум минтақадаги хавфсизлик вазиятига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.